Украина vs Қозоғистон: Тўқаевнинг Қрим бўйича баёноти жиддий можарони келтириб чиқариши мумкин

  • 05 декабрь 2019, 15:50
  • 1 232
  • Дунё
  • Украина vs Қозоғистон: Тўқаевнинг Қрим бўйича баёноти жиддий можарони келтириб чиқариши мумкин
    Фото: ТАСС
    Украина президент Қосим-Жомарт Тўқаев Қрим Россия томонидан босиб олинганини рад этгани муносабати билан Қозоғистонга намойишкорона дипломатик ҳаракат (демарш) билан чиқади. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Екатерина Зеленконинг баёнотида айтилади, деб ёзмоқда Kun.uz нашри УНИАН га таяниб.

    «Оммавий ахборот воситаларида Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Украинага тегишли Қрим Россия томонидан босиб олинганини рад этиши билан боғлиқ баёнотлари тўғрисида тарқалган хабарлардан чуқур ташвишдамиз», - дейилади Украина ТИВ баёнотида. Хусусан, Зеленконинг таъкидлашича, Украина доимо Қозоғистонни ўзининг шериги ва дўсти сифатида кўриб келган.

    «Ўзаро ишонч тамойиллари, мустақиллик, давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлик ва чегаралар дахлсизлигини ҳурмат қилиш, тенглик ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик, шунингдек, Украина ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги давлатлараро муносабатларнинг асосини ташкил этувчи халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилиш.

    Ушбу мезонлар 1994 йилда имзоланган Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномада мустаҳкамланган, шундан бери давлатимиз уларга қатъий риоя қилиб келганди», - дея маълум қилди Зеленко.

    Матбуот котибининг қайд этишича, Тўқаевнинг сўзлари нафақат Украина-Қозоғистон муносабатларининг юқорида келтирилган принципларига, балки БМТ Бош ассамблеясининг 2014 йил 27 мартдаги «Украинанинг ҳудудий яхлитлиги» номли резолюциясида қайд этилган халқаро позицияга зиддир.

    «Қозоғистон президенти бундай баёнотларни ҳар икки томон аъзо бўлган ташкилот - ЕХҲТ вазирлар учрашуви арафасида бергани жуда афсусланарли. Ҳелсинки якуний актига кўра, ЕХҲТнинг асосий принципларидан бири бу - давлатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш», - дейилади баёнотда. Шу муносабат билан билдирилишича, «тегишли намойишкорона дипломатик ҳаракат Қозоғистон томонига етказилади».

    Аввалроқ, Германиянинг Deutsche Welle нашрига берган интервьюсида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев «Қримда рўй берган воқеаларни» аннекция (босиб олиш) деб ҳисобламаслигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон доимо «Россия раҳбариятининг оқиллигига» ишонган.

    » » Украина vs Қозоғистон: Тўқаевнинг Қрим бўйича баёноти жиддий можарони келтириб чиқариши мумкин