08:53 / 08.12.2019
7 636

Асримиз фожеасига айланаётган Виктория шаршараси ҳақида

Асримиз фожеасига айланаётган Виктория шаршараси ҳақида
Асримизнинг энг катта йўқотишларидан бири бўлиши мумкинлиги кутилаётган Виктория шаршарасининг қуриб қолиши дунё аҳлини хавотирга солмоқда. Негаки, Африка жанубидаги энг катта сайёҳлик масканларидан бири бўлган Замбези дарёси ва ундаги Виктория шаршараси бу йилги қуруқ мавсумда мисли кўрилмаган даражадаги қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда.

Африканинг жанубидаги Замбези дарёсидан тошиб турадиган Виктория шаршараси миллионлаб дам олувчиларни Зимбабве ва Замбияга жалб қилиб келарди. Табиийки, бу табиат мўъжизасига қизиқиб келувчилар сони кескин тушиб кетяпти. Бу ҳолат эса шу ерли аҳолининг таъминот соҳалари: энергетика, савдо-сотиқ ва озиқ-овқат тизимига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

30 ёшли ҳунарманд сотувчи Доминик Нямбе Замбиянинг Ливингстондаги дўкони олдида савдо қилади ҳамда у бу йилги қурғоқчилик мавсуми аввал ҳеч ҳам кузатилмагани, саёҳатчилар оқими пасайгани боис савдо ҳам деярли тўхтаб қолганини айтди. Замбези дарёсига қурилган ГЭС фаолияти тўхтагани сабабли аҳолининг электр энергияси билан боғлиқ муаммолари ҳам кўпайганлигини қўшимча қилди.

45 миллионга яқин одам юқорида қайд этилган муаммолар гирдобида азоб чекаяпти. Одамлар билан гавжум бўлган ажойиб табиат гўшаси эндиликда қуруқ харсанг тошлардан иборат бўлиб қолгани ачинарли ҳолатдир. Бундай қурғоқчиликни келтириб чиқарган омил табиатни заҳарловчи иссиқхона газлари бўлиши мумкинлиги ҳақида бир қанча мутахассислар фикр билдиришмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Асримиз фожеасига айланаётган Виктория шаршараси ҳақида