Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди

  • 11 декабрь 2019, 17:47
  • 780
  • Дунё
  • Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди
    Полиция маълумотларига кўра, қуролланган киши Чехиянинг Острава шаҳридаги касалхонада кутиш хонасида олти кишини ўлдирган. Қуролланган полиция уч соат ўтгач, машинада ўзини ўзи отиб ўлдирганликда гумон қилинган шахснинг жасадини топишди. Маълумотларга кўра қуролланган шахс касалхонага бемор сифатида кирган.

    Отишма натижасида тўрт эркак ва икки аёл ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди, иккитаси оғир. Жабрланганларнинг барчаси касалхонада бўлганлар.
    Полиция маълумотларига қараганда қурол кўтарган шахс касалхонадан чиқиб машинада қочишга уринган.
    Уни қўлга олиш учун 2 та вертолёт жалб қилинган. Натижада гумондор шахс ўзини отиб ўлдирган.

    Полиция ушбу отишма орқасида ким турганини аниқлашга ҳаракат қилишди. Маълум бўлишича, бу отишма орқасида турган одам бу ўша қурол кўтариб таҳдид қилган шахс бўлиб чиққан.
    Ҳозирда ўша ҳудуд атрофидаги мактаблар, бозорлар ва шифохоналарда патрул хизматлари йўлга қўйилган.
    Бош вазир Андрей Бабис олти киши ҳалок бўлганини тасдиқлаб, чет эл сафарини бекор қилди ва Острава шаҳрига боришга қарор қилган, дея хабар берилади.

    » » Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди