Зеленский: Агар эртага Донбассни қайтариб берса, мен 10 марталаб Путин билан қўл бериб кўришаман (видео)

  • 16 декабрь 2019, 12:15
  • 1 388
  • Дунё
  • Зеленский: Агар эртага Донбассни қайтариб берса, мен 10 марталаб Путин билан қўл бериб кўришаман (видео)
    Украина президенти Владимир Зеленский телевизордаги ток-шоуда Россия президенти Владимир Путин билан илк учрашуви ҳақида гапириб берди.

    “Ҳа мен Парижда Путин билан қўл бериб кўришдим – қандай қилиб бусиз суҳбатни бошлаш мумкин? Агар эртага у Донбассни қайтариб берса, мен 10 марталаб Путин билан қўл бериб кўришаман. Агар Қримни қайтарса – уни барибир кимдир қайтариб беради – 100 марта. Путин оддий эмас, мураккаб одам, аммо учрашувимиздан кейин менга кўп нарса аён бўлди.

    Биз 8 соат бир-биримизга қараб турдик, келишишимиз мумкин эди. Бу тез бўлмайди, лекин барибир бўлади. Мен Минск шартномасини имзоламаганман, бироқ президент сифатида унинг шартларини бажаришга мажбурман. Аммо аминманки, баъзи нарсаларни ўзгартиришимиз мумкин. Донбассда уруш бўлмайди.

    Нима учун Путин Сребреница ҳақида гапираётганини, унинг тажрибаси қандайлигини билмайман, бироқ бизнинг мамлакат бошқа: бу ерда инсон ҳуқуқлари – биринчи ўринда. Газ транзити масаласи – фақатгина иқтисодий масала, бизда шартнома имзолаш учун яхши имконият мавжуд. “Халқ хизматчиси” фильмининг телевединиедан олингани мени ҳайратлантирди. Менимча, бу канал ёки расмийларнинг катта ахборот хатоси.

    » » Зеленский: Агар эртага Донбассни қайтариб берса, мен 10 марталаб Путин билан қўл бериб кўришаман (видео)