Financial Times “Йил одами”ни эълон қилди

  • 20 декабрь 2019, 07:43
  • 818
  • Дунё
  • Financial Times “Йил одами”ни эълон қилди
    Financial Times газетаси АҚШда ахборот технологиялари соҳасида йирик компаниялардан бўлган Microsoft бош директори Сатя Наделлани “Йил одами” деб эълон қилди.

    Нашр журналистларининг қайд этишича, топ-менежерга бундай унвон берилишининг сабаби унинг қўл остида компаниянинг ривожланиши ва акционерларнинг даромади ўсишидир. Наделла компанияга бошчиилик қилган олти йилга яқин вақт мобайнида Microsoft акционерларининг умумий фойдаси бир триллион доллардан ортган. Бу маълумотлар 2019 йил ноябр ойида эълон қилинган.

    Нашрнинг қайд этишича, Наделланинг муваффақиятидан дарак берувчи яна бир белги технологик компания номининг оммавий ахборот воситалари сарлавҳаларида тез-тез пайдо бўлиши саналади. Financial Times’га кўра, Microsoft ўз технологияларини сотишда асосий эътиборини истеъмолчиларга эмас, фирма ва компанияларга қаратган ва умуман олганда у оммадан узоқроқ юради. Шу билан бирга корпорация худди аввалгидек ўзининг қидирув тизими, электрон почтаси, шахсий компютерлар учун дастурий таъминотни ривожлантиряпти. Бундан ташқари унинг таркибида ўйинларни ишлаб чиқишга ихтисослашган алоҳида бўлим ҳам бор.

    Financial Times ҳозирда 52 ёшга кирган Сатя Наделла корпорация раҳбарлигига келган вақтда Microsoft XXI асрдаги барча муҳим технологик ютуқларни ўтказиб юбориш хавфи остида бўлганига урғу берган. Компания ўша даврларда смартфонлар бозорида Apple ва Google каби рақобатчилар билан бефойда курашишга уринган ва Наделланинг илк қарорларидан бири айни шу зарар келтираётган соҳани ёпиш бўлганди.

    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Financial Times “Йил одами”ни эълон қилди