16:27 / 20.12.2019
2 157

YouTuber’нинг лойиҳаси амалга ошди: дунё бўйлаб 20 миллион дона дарахт экилди

YouTuber’нинг лойиҳаси амалга ошди: дунё бўйлаб 20 миллион дона дарахт экилди
YouTube блогерлари ҳамда фойдаланувчилари иштирокида ташкиллаштирилган 1 доллар – 1 дарахт лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди.

Аввал хабар қилганимиздек, YouTube блогери Jimmy “MrBeast” Donaldson #TeamTrees ташаббусини эълон қилган эди. Лойиҳа 2020 йилнинг 1 январига қадар дунё бўйлаб 20 миллион дона дарахт ўтқазишни ният қилган Arbor Day Foundation ташкилотига ёрдам бериш учун 20 миллион доллар йиғишни мақсад қилган эди.

Бугун, 20 декабр куни Arbor Day Foundation ташкилоти лойиҳа учун керакли маблағ - $20 миллион йиғилганини маълум қилди.

Дарахтлар ҳаётимизнинг жуда муҳим қисмини ташкил қилади. Улар ҳавони тозалайди, ичимлик сувини ҳимоя қилади, атроф-муҳитни соғломроқ қилади ҳамда одамларни боқади. Бироқ, бу ҳаёт ҳимоячилари дунё бўйлаб қисқариб бормоқда…
Биргаликда биз буни ўзгартира оламиз. Биргаликда биз дарахтларни сақлаб қоламиз
”, - дейилган ташкилот хабарида.

Лойиҳа дунё бўйлаб қизиқишларга сабаб бўлди. Tesla, SpaceX каби бир қатор лойиҳалар муаллифи Илон Маск $1 миллион, Twitter бош директори Жек Дорсей $150 минг маблағ берган.

Умуман олганда бу йил иқлим ўзгаришлари, экологик масалалар дунё бўйлаб кенг муҳокама қилинган йил бўлди.
16 ёшли швед экофаоли Грета Тюнберг БМТда иқлим ўзгаришлари бўйича нутқ сўзлади, Time нашри томонидан “Йил одами” деб топилди, Forbes нашри томонидан “Энг қудратли аёллар топ-100”га кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » YouTuber’нинг лойиҳаси амалга ошди: дунё бўйлаб 20 миллион дона дарахт экилди