12:18 / 19.01.2020
2 840

Покистонлик якка ўзи юздан кўпроқ кишининг ҳаётини сақлаб қолди

Покистонлик якка ўзи юздан кўпроқ кишининг ҳаётини сақлаб қолди
Фото: Geo TV
Покистонлик Сулаймон Хон қор уюмларида қолиб кетган 100 дан кўпроқ кишини қутқариб қолди. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, бир неча кун аввал Покистонда кучли қор сабабли Кветта-Зхоб шоссесида тирбандликлар юзага келган. Юзлаб машиналар қор уюмлари қуршовида қолиб, бундай оғир об-ҳаво шароитларида озиқ-овқат ва қалин кийимларсиз нима қилишни билолмай қолишган.

Шунда Хон одамларга ёрдам келиб, уларни машинасида хавфсиз жойга олиб борган ва ўз уйида овқатлантирган. Бундан ташқари, Хон ҳайдовчиларга ёнилғи улашган ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаган.

Охирги кунларда Покистоннинг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик сабабли юз берган қор кўчкилари ва кучли совуқ оқибатида 100 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонлик якка ўзи юздан кўпроқ кишининг ҳаётини сақлаб қолди