00:13 / 27.01.2020
3 529

Хитойдаги коронавирус сабаб AliExpress’дан товар буюртма қилиш хавфлими?

Хитойдаги коронавирус сабаб AliExpress’дан товар буюртма қилиш хавфлими?
Фото: Google Images
Хитойда тобора кенг тарқалаётган коронавирус энг оммабоп онлайн-дўконлардан бири AliExpress’дан буюртма қилиш жараёнига қандай таъсир кўрсатади? Хитойдан келаётган маҳсулотлар хавфлими? «Strana.ua» шу саволлар атрофида мулоҳаза юритади.

Ушбу саволларга жавоб топиш учун аввало қуйидаги икки жиҳатга эътибор қаратиш зарур: маҳсулотни етказиб бериш усули ва вируснинг организмдан ташқарида яшаш муддати.

Коронавирус асосан «ҳаво-томчи» (масалан, аксириш) йўли орқали ҳамда касал одам билан алоқа қилганда юқади.
Энг кенг тарқалган коронавируслар, жумладан, Хитойда тарқалган янги вирус ҳам организмдан ташқарида бир неча соатдан икки кунгача яшаши мумкин. Хитойдан келадиган товарлар камида икки ҳафтада етиб келишини ҳисобга олинганда, уни юқтириб олиш эҳтимоли жуда кам.

Бундан ташқари, вирусни юқтирган одам жўнатмага аксирса, кейин уни почта орқали жўнатса, касалланиш эҳтимоли пайдо бўлади. Шунинг учун Хитойдан жўнатилган товарни ишлатишдан олдин дезинфекция қилиш тавсия этилади.

Жўнатма кийим бўлса, уни кийишдан олдин ювиш талаб қилинади. Идиш-товоқларни ҳам қайноқ сувда яхшилаб чайиш зарур.
Таниқли врач-педиатр Евгений Комаровский ҳам Хитойдан келаётган товарларда вирус келиши эҳтимоли юзасидан фикр билдирди.

«Биринчидан, вирус сутемизувчилар организми ташқарисида икки кундан ортиқ яшаши эҳтимоли жуда кам. Иккинчидан, буюмлар орқали вирусни юқтиришга етадиган дозани олиш эҳтимоли ҳам кам», — деб ёзади Комаровский Instagram’даги саҳифасида.

«Шулардан келиб чиқиб, Хитойдан нарса буюртма қилиш мумкин», — дея сўзларини давом эттиради шифокор.
Аввалроқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзбекистонликларнинг коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан хавотирланишига асос йўқлигини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда коронавирус туфайли ҳалок бўлганлар сони 56 нафарга етди. Мамлакат раҳбари Си Цзиньпин вируснинг тобора кенг тарқалаётгани ва вазият оғир эканлигини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойдаги коронавирус сабаб AliExpress’дан товар буюртма қилиш хавфлими?