date
views 3 399

Урушдан қочган суриялик кулол Туркияда нималар қилмоқда?

Урушдан қочган суриялик кулол Туркияда нималар қилмоқда?
Ҳусайн Нассан Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Идлиб шаҳрида яшаган. У 30 ёшда. Икки йил аввал уруш туфайли ўз она юртини ташлаб, Туркияга кўчиб келишга мажбур бўлди, дея ёзади “Анадолу”га таяниб Azon.uz нашри.

Нассаннинг сўзларига кўра, 5 йил давомида у отишма ва портлашлар шовқини остида яшашга мажбур бўлган. “Мен даҳшатли нарсаларни кўрдим, энг яқин қариндошларимни йўқотдим.
Заводлар бомбардимон қилинди, савдо қилишнинг иложи бўлмади. Уруш – даҳшат. Ортиқ бардош беролмадик. Ўз ҳаётимиздан қўрқиб, Туркиядан бошпана сўрадик
”, – дейди у.

Ҳусайн Нассан Билежик вилоятига жойлашиб, оиласини боқиш учун иш қидира бошлади. Касби кулол бўлгани сабабли интернетдан тегишли таклифларни қидириб топди: “Мен Бозорери ёнида жойлашган Киник қишлоғида ҳунарманд кераклигини билдим, у ерга бордим, улар мени қабул қилишди. Отам ва бобом ҳам кулол эди, бу касб менга улардан ўтган ва 15 йилдан бери шу иш билан шуғулланаман. Туркияни севиб қолдим. Бу ерда ажойиб одамлар бор, турклар жуда меҳмондўст халқ. Туркия мен каби суриялик қочқинлар учун эшикларини очди ва бу ҳеч қачон унутилмайди. Аллоҳ бу юртдан рози бўлсин”.

Ҳусайн Нассан ишлайдиган устахонанинг эгаси Эмин Арслан ҳам 35 йилдан бери ушбу ҳунармандчилик тури билан шуғулланиб келади. Тажрибали кулоллар Киникда етишмай қолганда, у бошқа жойлардан ишчи қидира бошлади. “Ўшанда Ҳусайн бизнинг устахонага келди. Шу куни уни иш столига таклиф қилиб, унинг маҳоратини синаш учун кичик бир нарса ясашини сўрадим. Кейинчалик у катта ишлар қила бошлади”, – дейди Эмин Арслан.

Унинг сўзларига кўра, Ҳусейн ёш бўлса-да, ўз касбини яхши билади ва ҳар қандай маҳсулотни тайёрлай олади. “Биз икки йилдан бери бирга ишлаймиз. У биздан нимадир олади, биз эса ундан. Қолаверса, у ўғлимга устозлик қилмоқда, унга кулолчилик сирларини ўргатмоқда”, – дейди уста.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Урушдан қочган суриялик кулол Туркияда нималар қилмоқда?