22:18 / 11.02.2020
2 664

Безос бир ҳафта ичида рекорд қийматдаги акцияларини сотди

Безос бир ҳафта ичида рекорд қийматдаги акцияларини сотди
Фото : AP/Amy Harris
Amazon асосчиси ва раҳбари Жефф Безос 2012 йилдан бери тузилувчи Bloomberg Billionaires Index (BBI) рўйхатидан жой олганлар орасида бир ҳафта ичида энг катта қийматдаги акцияларни сотган киши бўлди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.

Дунёнинг энг бадавлат одами бўлган Безос 31 январдан 6 февралгача оралиқда 4,1 млрд долларлик 2 млнта акциясини сотган. BBI талқинига кўра, бу рейтинг тарихида бир ҳафта ичида сотилган энг катта қийматдаги акциялар бўлди.

Аввалроқ Безос 31 январь ва 3 февралда Amazon’нинг ўзига тегишли 1,74 млрд долларлик акцияларини сотгани маълум қилинганди. Таъкидланишича, солиқлар тўлангандан кейин миллиардернинг ушбу амалиётдан олган соф даромади 1,3 млрд долларни ташкил қилган.

2016 йилда WhatsApp асосчиларидан бири Ян Кум бир неча ой ичида Facebook’нинг 4 млрд долларлик акцияларини сотган. Шу йили Стив Жобснинг рафиқаси Лорен Пауэлл Жобс ҳам Walt Disney Co. компаниясининг ўзига тегишли 6 млрд долларлик акцияларини сотиб юборган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Безос бир ҳафта ичида рекорд қийматдаги акцияларини сотди