Фото: «Yandex»
Хитойда янги типдаги коронавирусга қарши вакцина апрелнинг охиригача клиник синовдан ўтказилмайди, дейди ХХР Фан ва технология вазир ўринбосари Сюй Наньпин жума куни бўлган ўтган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда Хитойда вакцина ишлаб чиқариш асосан бошқа давлатлар билан бир вақтда олиб борилмоқда.
Ўз навбатида ХХР Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси бошлиқ ўринбосари Цзэн Исинь Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарнинг айрим турлари аллақачон ҳайвонларда синовдан ўтказила бошланганини таъкидлаган.
Унинг изоҳлашича, вакцинани ишлаб чиқариш ниҳоятда мураккаб ва узоқ давом этадиган жараён. COVID-19 – мутлақо янги касаллик эканлиги инобатга олинадиган бўлса, уни ишлаб чиқариш жараёнида кўплаб номаълум омиллар юзага чиқади.
Цзэн Исиннинг айтишича, мутахассислар мос вирус штаммини танлашдан олдин фаол таркибий қисмларни аниқлаб олиши, сўнгра ишлаб чиқариш технологияси ва сифат назоратини ташкил этиш, қатор тажрибалар ўтказиш, жумладан, ҳайвонларда синаб кўриш, хавфсизлик томонларини экспертиза қилиш зарур. Шундан кейингина вакцинани клиник синовдан ўтказиш мумкин бўлади, деб ёзади «РИА Новости». «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди