17:50 / 21.02.2020
4 506

Хитойда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 2236 кишига етди

Хитойда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 2236 кишига етди
Фото: AP Photo
Хитойда ўтган бир сутка давомида 899 киши коронавирус билан касалланди, вафот этганлар сони эса 118 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси хабар берди.

Мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг жами сони 75 465 кишига етган, вафот этганлар сони эса 2236 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, яна 28 804 киши коронавирусдан даволанишга муваффақ бўлган.

Вирус ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясида эса бир сутка давомида 631 киши коронавирус билан касаллангани аниқланган, вафот этганларнинг 115 нафари ҳам ушбу провинция ҳисобига тўғри келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 19 февраль куни Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони 23 январдан буён энг паст кўрсаткични қайд этган эди.

Маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда ҳам COVID-19 коронавирусига чалинган бемор вафот этган. 19 февралда Эрон ҳукумати вакиллари мамлакатда икки нафар одамнинг коронавирус оқибатида вафот этганини тасдиқлаган. Diamond Princess кемасидаги икки киши коронавирус оқибатида вафот этгани маълум қилинган. Уларнинг иккови ҳам япониялик 87 ёшли эркак ва 84 ёшли аёл. Аввал Францияда хитойлик 80 ёшли сайёҳ оламдан ўтган, Японияда 80 ёшли аёл коронавирус қурбонига айланган, Тайванда эса коронавирус 60 ёшли эркакни ҳаётдан олиб кетганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 2236 кишига етди