00:20 / 24.02.2020
2 495

Британияликларга «Брекзит»дан кейин янги рангдаги паспортлар берилади

Британияликларга «Брекзит»дан кейин янги рангдаги паспортлар берилади
Британия бош вазири Борис Жонсон /Фото : Flickr
Британия ҳукуматининг баҳолашича, кўк рангли ва зарҳал ёзувли янги паспортлар март ойидан берила бошланади, жорий йил ўрталаридан фақат шу рангдаги паспортларни олиш мумкин бўлади.

“Европа Иттифоқидан чиқиш бизга миллий ўзига хослигимизни тиклаш учун ажойиб имконият берди”, деб айтган Британия ички ишлар вазири Притти Патель.

Британияда ҳозирда амалда бўлган тўқ қизил паспортлар 1988 йилда Европа Иттифоқи тавсиясига кўра берила бошланган. Кўк ранг британияликлар паспортларида 1921 йилда биринчи марта қўлланган.

Фото: Sky ntws
Янги паспортда Британия фуқароси ҳақидаги маълумотни сақлайдиган саҳифа маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш учун зарур технологиялар бўйича ишланган поликарбонатдан тайёрланади. Ушбу материал ўқни ўтказмайдиган ойнани тайёрлашда ҳам қўлланади. Паспорт муқовасининг орқа томонида Бирлашган қироллик таркибига кирувчи Англия, Шимолий Ирландия, Шотландия ва Уэльс рамзлари туширилади.

Ички ишлар вазирлигида таъкидланишича, янги паспорт уни қалбакилаштириш янада қийинроқ бўлиши мақсадида “босма ва дизайннинг энг янги ва энг хавфсиз усуллари” билан тайёрланади. Стандарт паспортлар аввалгидек 34 саҳифадан, хорижга чиқиш паспортлари эса 54 саҳифадан иборат бўлади.

2019 йил мартида Британияда “Европа Иттифоқи” ёзуви бўлмаган янги паспортлар берила бошланган. Ушбу тўқ қизил рангдаги паспортлар Британия Европа Иттифоқини тарк этиши керак бўлган куннинг эртасига – 30 мартдан жорий қилинган. Бироқ ўшанда “Брекзит” юз бермаган.

Британия Европа Иттифоқи таркибини расман 2020 йил 31 январда тарк этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияликларга «Брекзит»дан кейин янги рангдаги паспортлар берилади