12:36 / 28.02.2020
3 721

Коронавирус: Хитойдан қайтган Мўғулистон президенти карантинга олинди

Коронавирус: Хитойдан қайтган Мўғулистон президенти карантинга олинди
Халтмаагийн Баттулга.
Фото: «Акчабар»

Коронавирус сайёрамиз бўйлаб яшин тезлигида тарқамоқда. Бу бало-қазодан ҳатто юқори лавозимли шахслар ҳам четда қолмаяпти — Эронда аёллар ва оила масалалари бўйича вице-президент Маъсума Эбтекар коронавирусга чалинди, «Aa.com.tr» хабарига кўра, Мўғулистон президенти ҳам карантин остида.

27 февраль кечаси Хитойдан қайтган Мўғулистон президенти Халтмаагийн Баттулга ва унинг ҳамроҳлари 14 кунлик карантинга олинган.
Президент ва ташқи ишлар вазири Баянзурх туманидаги касалхонага жойлаштирилган. Қолганлар Жаргалантдаги санаторийда назорат остида бўлади.

Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ҳамда парламент аъзоларидан бири ҳам коронавирусни юқтиргани тасдиқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус: Хитойдан қайтган Мўғулистон президенти карантинга олинди