12:13 / 29.02.2020
2 873

Қозоғистон пойтахтида барча ўқувчилар энди автобусда бепул юришади

Қозоғистон пойтахтида барча ўқувчилар энди автобусда бепул юришади
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида вояга етмаган болалар учун шаҳар ичидаги автобус йўналишларида бепул юриш имконияти берилди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.

Маълум қилинишича, 28 мартдан эътиборан вояга етмаган барча болалар шаҳар ичидаги жамоат транспортида бепул юради.
«28 мартдан эътиборан камолот ёшига етмаган барча болалар шаҳар ичидаги жамоат транспортида бепул юришади. Шундай қарорга келдик», - деди компания бошқарув раиси Бекмирза Игенбердинов.

Таъкидланишича, айни пайтда шаҳар жамоат транспортида ҳар куни 130 минг нафар ўқувчи мактабга боради.
Йўловчи ташувчи корхоналар учун бу имтиёз ўрта ҳисобда бир ойда 30 миллион тенге зарар келтириши мумкин. Шунингдек, уларга бунинг учун субсидия ажратилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон пойтахтида барча ўқувчилар энди автобусда бепул юришади