14:10 / 12.03.2020
4 657

Коронавирус туфайли дўконлар ҳам ёпиладими?

Коронавирус туфайли дўконлар ҳам ёпиладими?
Италияда озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан ташқари барча дўконлар ёпилишига тўғри келди, аммо вирусдан ҳалок бўлиш ҳоллари кўпайишда давом этмоқда.
Бош вазир Жузеппе Конте барлар, ресторанлар, сартарошхоналар ва компанияларнинг зарур бўлмаган бўлимлари ҳам ёпилишини айтди. Уйга етказиб бериш хизматига рухсат этилади.
Aввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу касаллик пандемия эканлигини айтган эди.
ЖССТ раҳбари Др Тедроснинг айтишича, икки ҳафта ичида Хитойдан ташқарида ҳолатлар 13 баравар кўпайди.

Жаноб Конте телевидение орқали қилган чиқишида амалдаги чекловларнинг пайшанбадан 25 мартгача давом этиши ва ҳолатлар даражасига қараб яна ҳам узайтирилиши мумкинлигини айтди.
Мамлакатда аллақачон мактаблар, спорт заллари, музейлар, тунги клублар ва бошқа жойлар ёпилган.
Дорихоналар ва озиқ-овқат дўконлари очиқ қолдирилган.

Шу кунга қадар 12000 дан ортиқ тасдиқланган ҳолатлар ва 827 кишининг ўлими кузатилди.
Беморлар орасида "Ювентус" футбол клубининг ўйинчиси Даниел Ругани ҳам бор.
"Ҳозирда клубда изоляциялаш тартиби қатъий ўрнатилган бўлиб, ўйинчи билан алоқада бўлганлар аниқланмоқда", дейилади баёнотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус туфайли дўконлар ҳам ёпиладими?