Қозоғистонда коронавирус қайд этилди

2 дақиқа ўқиш4.3K
Қозоғистонда коронавирус қайд этилди
Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда касалланишнинг иккита ҳолати аниқланган.

«Афсуски, қайта текширилган бугунги маълумот шундан далолат бермоқдаки, коронавирус тести натижаси ижобий бўлган. Бу Германиядан келган беморларда топилди», - дея айтиб ўтди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири.

Билдирилишича, ушбу фуқаролар Олмаотадаги юқумли касалликлар стационарида изоляция қилинган.

Қозоғистон ОАВ хабарларида айтилишича, коронавирус билан касалланган фуқаролардан бири 9 март куни мамлакатга келган. Иккинчиси - 12 мартда.

«Яна 73 йўловчи бўлган, рўйхатлар мавжуд. Улар кузатув остида қолмоқда. Биз уларни изоляцияга олиш бўйича ҳаракатларни бошлаяпмиз, яъни қидириб топиш ва карантинга жойлаштириш. Улар касал эмас, аммо 14 кун давомида карантинда қолади», - деди Биртанов.

Таъкидланишича, иккинчи бортдаги одамлар, жумладан экипаж аъзолари, янги қарор амал қилгани туфайли, дарҳол карантинга жойлаштирилган. Улар мамлакат ҳудудига қўнганидан бери бутунлай изоляцияда экани айтилади.

Қозоғистон ҳудудида коронавирусга чалинган шахслар билан алоқада бўлганларни қидириб топиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Аввалроқ коронавирус 16 мартгача Қозоғистонда пайдо бўлиши прогноз қилинганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекцияси дунё бўйлаб жами 135 073 кишида аниқланган, улардан 70 405 нафари соғайиб кетган, 4990 киши вафот этган.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, вирус тарқалишининг энг йирик ўчоғи Хитой бўлиб қолмоқда (81 мингга яқин зарарланиш ҳолати, 3177 ўлим, 64 мингдан ортиқ киши соғайган. Италия (15113 ҳолат, 1016 ўлим), Эрон (10 075 ҳолат, 429 ўлим), Жанубий Корея (7979 ҳолат, 71 ўлим) давлатларида ҳам вазият оғирлигича қолмоқда.

Бундан ташқари, Испания (3248 ҳолат, 87 ўлим), Франция (2876 ҳолат, 61 ўлим), Германия (2750 ҳолат, 6 ўлим) ва АҚШ (1762 ҳолат, 41 ўлим) давлатларида ҳам беморлар сони тез суръатларда ортиб бормоқда.

ЖССТнинг 12 март кунги маълумотларига кўра, сўнгги бир кун ичида Хитойда 21 янги бемор қайд этилган, бошқа давлатларда бу кўрсаткич юқорироқ: Италияда — 2313, Эронда — 958, Жанубий Кореяда — 110, Испанияда — 501, Францияда — 495, Германияда — 271, АҚШда — 291.

Сўнгги кунда яна тўрт ҳудудда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолатлари аниқланган: Француз Полинезияси, Ҳондурас ва Кот-дʼИвуар.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?