15:23 / 20.03.2020
3 827

Ёввойи филлар Хитой қишлоқларидан бирида шароб ичиб ухлаб қолди (фото)

Ёввойи филлар Хитой қишлоқларидан бирида шароб ичиб ухлаб қолди (фото)
Фото: Epicalyptic
Хитойда ҳамма карантиндан ўтаётган бир пайтда, ёввойи филлар қишлоқни кезиб чиқиб, барча шаробни ичиб чой боғида ухлаб қолишди.
Ҳайвонлар дастлаб маккажўхори излашган.

Хитойнинг Юньнан шаҳри четидаги қишлоққа 14 филдан иборат бўлган қароқчи гуруҳ, озиқ-овқат излаб келишган. Бир неча дақиқадан сўнг улар 30 кг маккажўхоридан тайёрланган шаробни топиб олиб ҳаммасини ичишган, деб Epicalyptic'га таяниб Sof.uz хабар бермоқда.

Бир гуруҳ филлар қишлоқ аҳолиси йўқлигидан фойдаланишмоқда

Натижада улар шу қадар маст бўлишганки, базмни тугатган филлар қўшни чой боғида юзларида ёқимли табассум билан тинчгина ухлаб қолишган, деб ёзади газета.

Чой боғи
Мэньхай округи ўрмончилик ва дашт бўлими бошлиғи ўринбосари Лун Юньхайнинг сўзларига кўра, одамлар ва филлар ўртасидаги тўқнашувларнинг олдини олиш учун техникадан фойдаланган ҳолда уларнинг ҳаракатлари мониторинг қилинмоқда.

Унинг таъкидлашича, округ маъмурлари маҳаллий шакар заводлари билан ҳам иш олиб боришмоқда. Мақсад филлар жойлашган қишлоқларда тезда шакарқамишни йиғиб олишдир. Бу эса ўз ўрнида қишлоқ аҳолисининг йўқотишларини камайтиришга ва ширин ўсимликни истеъмол қилишни яхши кўрадиган филларнинг ҳудудда узоқ вақт қолишига йўл қўймайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ёввойи филлар Хитой қишлоқларидан бирида шароб ичиб ухлаб қолди (фото)