06:00 / 27.03.2020
3 269

Италиялик миллиардерлар давлатнинг коронавирусга қарши курашига қандай ҳисса қўшмоқда?

Италиялик миллиардерлар давлатнинг коронавирусга қарши курашига қандай ҳисса қўшмоқда?
Фото: Vittorio Zunino Celotto / Getty Images
Ушбу ҳафтада Италияда коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 40 минг кишидан ошиб кетди. Касалликдан 3400дан ортиқ киши вафот этди – бу Хитойдагидан ҳам кўп.
Мамлакатнинг энг бадавлат кишилари коронавирус эпидемиясига қарши курашда ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Мода олами афсонаси Жоржо Армани Милан ва Римдаги касалхоналарга ҳамда эпидемияга қарши курашни бошқарувчи фуқаро муҳофазаси агентлигига 1,4 млн долларга яқин маблағ ўтказиб берди.

Массимилиане Ландини Алеотти ва унинг оиласига қарашли Menarini фармацевтика гиганти Флоренциядаги фабрикасининг бир қисмини касалхоналар учун антибактериал гель ишлаб чиқаришга ихтисослаштирди.

Февралда инқироз бошланганидан буён италиялик миллиардерлар касалхоналар, соғлиқни сақлаш хизматлари ва давлат муассасаларига 28 млн доллардан ортиқ пулни хайрия қилди.

«Мени ҳаммасидан ҳам мамлакатимиз ва бутун дунёдаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият кўпроқ ташвишлантирмоқда. Узоқ муддатли иқтисодий оқибатларни баҳолашга ҳали эрта. Аммо тарих бизни чуқур инқироз вақтида янги имкониятлар пайдо бўлишига ўргатмоқда», деди Армани Forbes билан суҳбатда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиялик миллиардерлар давлатнинг коронавирусга қарши курашига қандай ҳисса қўшмоқда?