22:32 / 31.03.2020
953

Британиялик эркак кўзга ташланмаслик учун барглардан ясалган кийимда кўчага чиқди (видео)

Британиялик эркак кўзга ташланмаслик учун барглардан ясалган кийимда кўчага чиқди (видео)

Фото: TikTok
Буюк Британиянинг Стивениж шаҳрида яшовчи Мэдлин Мэй-Дэвис ва Николас Мюррей коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантинни кундуз пайти бузган қўшнисини видеога олди. Эркак кўзга ташланмаслик учун шох-шаббалардан ясалган костюм кийиб олган эди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Британиялик эркак тўрт девор орасида ўтириб зериккан чоғи ёки у қандайдир иш билан уйдан чиқишга мажбур бўлган, дейилади хабарда.
Кўчага чиқиб, карантин қоидасини бузгани учун полиция томонидан жавобгарликка тортилишидан қўрққан эркак яшил баргларга ўраниб олди.


Видеода эркакнинг дарахтларга яқин юриб, кўзга ташланмасликка ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин. Ушбу видео TikTok фойдаланувчиларининг турли муҳокамаларига сабаб бўлди. Айримлар ушбу видео атайин уюштирилганини айтди, бошқалар эса эркакнинг махсус хизматда ишлагани, шу сабаб севимли ишини шу тариқа эслаётганини ёзиб қолдирди.

Кўпчилик фойдаланувчилар кайфиятни кўтарувчи видео учун миннатдорчилик билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)