06:00 / 02.04.2020
18 619

Ҳид ва таъм билиш сезгисининг йўқолиши ҳам коронавирус юқтирганлик аломатими?

Ҳид ва таъм билиш сезгисининг йўқолиши ҳам коронавирус юқтирганлик аломатими?
Буюк Британиялик тадқиқотчиларнинг айтишича, ҳид ёки таъм билиш сезгиларининг юқолиши коронавирус мавжудлиги белгиси бўлиши мумкин экан.
Лондоннинг Кинг коллежида бир гуруҳ тадқиқотчилар 400.000 дан ортиқ одамларнинг Covid-19 аломатлари ҳақидаги хабарларни телефон иловаси орқали кўриб чиқдилар. Aммо ҳид ва таъм билишнинг йўқолиши бошқа нафас йўллари касалликлари, жумладан, шамоллаш аломатлари бўлиши ҳам мумкин.

Aгар сиз ёки сиз билан яшаётган одамда доимий йўтал ёки юқори ҳарорат кузатилса, коронавирусни бошқаларга юқтириш хавфини тўхтатиш учун уйда қолиш тавсия этилади, дейди мутахассислар.

Тадқиқот нимани аниқлади?
Кинг коллежи тадқиқотчилари мутахассисларга касалликни яхшироқ тушуниш ва унга қарши курашишда ёрдам бериш учун мумкин бўлган коронавирус белгилари тўғрисида маълумот тўплашди.
Covid Symptom Tracker иловасига коронавируснинг бир ёки бир нечта аломатлари ҳақида хабар берганлар орасида:

53% кишилар чарчоқ ёки толиқиш борлигини айтишди;
29% доимий йўтал;
28% нафас қисиши;
18% ҳид ёки таъм билишнинг йўқолиши;
10,5% ҳароратнинг кўтарилиши.

Ушбу 400,000 кишидан 1702таси "Covid -19" текширувидан ўтказилганда, улардан 579 ижобий натижа ва 1213 салбий, яъни вирусга чалиниш ҳолатлари кузатилган. Коронавирус инфекциясига ижобий тест билан тасдиқланганларнинг бешдан уч қисми (59%) ҳид ёки таъм билишнинг йўқолиши ҳақида хабар беришган эди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, иситма ва йўтал вируснинг энг муҳим аломатлари бўлиб қолмоқда.

тадқиқотчилар Covid-19
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)