14:47 / 19.04.2020
2 724

Муҳаммад Салоҳ Мисрдаги муҳтож оилаларга минглаб тонна озиқ-овқат тарқатди

Муҳаммад Салоҳ Мисрдаги муҳтож оилаларга минглаб тонна озиқ-овқат тарқатди
Фото: The Sun
«Ливерпуль» клуби ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ коронавирусга қарши курашга ҳисса қўшди.
Egypt Independent нашрининг хабар қилишича, Салоҳ ўзи туғилиб ўсган Нагриг қишлоғидаги муҳтож оилаларга минглаб тонна озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотлари тарқатган.

Шунингдек, одамларга тиббиёт ниқоблари берилган ва қишлоқ дезинфекция қилинган. 27 ёшли футболчининг ўзи эса аҳолини жамоат бўлиб тўпланмасликка ва санитария қоидаларига риоя қилишга чақирган.

19 апрель ҳолатига Мисрда коронавирус билан боғлиқ 3032 та ҳолат қайд этилди. 224 киши вафот этган бўлса, 701 нафар одам вирусни енгиб ўтган.
Жорий мавсум Салоҳ «Ливерпуль» сафида 40 та ўйин ўтказиб, 20 гол ва 9 та самарали узатмага муаллиф бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Муҳаммад Салоҳ Мисрдаги муҳтож оилаларга минглаб тонна озиқ-овқат тарқатди