
Фото: IRNA
Мавритания коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилган биринчи давлат бўлди.
Ушбу мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, охирги кунларда коронавирусдан бирор одам вафот этмаган ва бирорта касалланиш ҳолати қайд қилинмаган. Бу ҳақда Le Calame нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, мамлакатда эпидемия вақтида бор-йўғи 17 киши вирусга чалинган ва бир киши ундан вафот этган.
Мавританияда 13 март куни илк касалланиш ҳолати қайд этилгандан кейин чегаралар, мактаблар, ресторанлар ва бозорлар ёпилган, одамлар тўпланиши тақиқланган. Ҳукумат тунги комендантлик соати эълон қилган ва шаҳарлараро ташувларни тақиқлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг