
Фото: Tengrinews
Нур-Султон халқаро аэропорти 1 майдан рейсларни тиклашга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар бермоқда Tengrinews'га таяниб Дарё.
Қайд этилишича, 1 майдан бошлаб йўловчиларга пойтахт аэропортида ерусти хизмати ходимлари, инспекция хизматлари, тозаловчилар ва юк ташувчилар хизмат кўрсатади. Ишга жами 35 киши ишга жалб қилинади.

Фото: Tengrinews
Аэропортда йўловчилар масофа сақлаши лозим.

Фото: Tengrinews
Бунинг учун кутиш залларида янги белги қўйилди ва айрим ўриндиқлар муҳрланди.

Фото: Tengrinews
Шунингдек, бутун аэропорт бўйлаб йўловчиларга кўрсатмалар ёзилган 1000 та наклейка ёпиштирилган.

Фото: Tengrinews
«Умумий ҳисобда 2000 метр тўсиқ ленталари ишлатилди, 800 метр пол чизиқларидан фойдаланилди. Ишга аэровокзал мажмуасининг 15 нафар ходими жалб этилди», — дея маълум қилинган халқаро аэропортдан.

Фото: Нур-Султон аэропорти матбуот хизмати

Фото: Tengrinews
Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 апрель куни мамлакатда 16 мартдан буён амалда бўлган фавқулодда ҳолат режими 11 майгача узайтирилганини маълум қилганди. Шунингдек, Тўқаев Нур-Султон ва Олмаота шаҳарлари ўртасида авиақатновлар қайта тикланишини, шунингдек, баъзи ҳудудларда карантин режими енгиллаштирилишини ҳам билдирган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 3205 кишига етди. Мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши бошланганидан буён 25 киши вирус қурбонига айланган, 819 нафар бемор соғайган.
Нур-Султон АэропортиРейсларни ТиклашЙўловчилар МасофаЯнги БелгиларАэровокзал ХодимлариCOVID-19 Инфекцияси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар