
Майк Помпео / Фото: ABC
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Вашингтонда коронавирус Уҳандаги лабораториядан чиққанининг исботлари борлигини маълум қилди. У Пекинни маълумотларни яширишда айблади.
«Сизга айтишим мумкинки, у Уҳандаги лабораториядан чиққанига кўплаб исботлар бор», деб айтган Помпео ABC телеканалидаги «This Week» дастури эфирида.
Аввал Марказий разведка бошқармаси директори лавозимини эгаллаган Помпео вирусни яратилган, деб таъкидламаган. У АҚШ миллий разведкасининг вирус генетик ўзгартирилмагани ёки инсон томонидан яратилмагани ҳақидаги ҳисоботидан рози эканини айтган. «Мен разведка нима деяётганини кўрдим. Менда улар хато қилган бўлишлари мумкин, деб ҳисоблашга асос йўқ», деб таъкидлаб ўтган АҚШ давлат котиби. Шу билан бирга Помпео вирус атайлаб чиқарилган бўлиши мумкинлигини билиши-билмаслиги ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортган.
Аввалроқ Австралиянинг The Daily Telegraph нашри 5 та давлатнинг (АҚШ, Австралия, Канада, Британия ва Янги Зеландия) “Беш кўз” разведка иттифоқи ҳисоботига таяниб, Хитой ҳукумати мамлакатда коронавирус авж олгани ҳақидаги маълумотларни яширгани ва йўқ қилиб юборганини маълум қилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой коронавирус ҳақидаги маълумотларни атайлаб яширгани аниқланса, бунинг учун жавоб беришини айтганди. Трампнинг таъкидлашича, вирус тарқалиши Уҳандаги лабораториядан бошланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар