
Фото: Twitter
АҚШ собиқ президенти Барак Обама америкалик мактаб битирувчилари ва университетларни тамомлаган талабаларга иккита видеомурожаат йўллади ва уларда мамлакат ҳукуматининг коронавирус пандемиясига қарши курашда қилаётган ишларига баҳо берди.
«Пандемия айрим раҳбарларнинг қилаётган ишларини тўлиқ тушунмасдан бажараётганини бошқа ҳар қандай ҳодисадан ҳам кўпроқ ва тўлиқроқ асослаб берди. Айримлар ҳатто ўзининг вазифасини бажраётгандек тутишга ҳам ҳаракат қилмаяпти», — деган Обама университет бититурвчиларига йўллаган мурожаатида.
«Пандемия ҳодисаларнинг мавжуд ҳолатини ўзгартириб юборди ва сиз нима қилаётганини яхши билади деб ўйлайдиган асосий раҳбар одамлар барча масалаларни ҳам еча олмаслигини билиб олдингиз. Уларнинг айримлари саволни тўғри талқин қилишни ҳам уддалай олмайди», — дейилган Обаманинг мактаб битирувчиларига йўллаган видеомурожаатида.
У ёшларни ҳаётда фаол позицияни ушлашга чақирди.
«Дунёда ҳаммаси яхши томонга ўзгарса, демак бу сизнинг ҳаракатларингиз самараси бўлади», — деган АҚШнинг собиқ президенти.
Axios нашрининг қайд этишича, Обама мамлакатда эпидемия бошланганидан бери илк бора коронавирус мавзусида чиқиш қилган. Гарчи мурожаатларида гап кимлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган бўлса ҳам, оммавий ахборот воситалари буни президент Дональд Трамп ва унинг администрацияси вакиллари ҳақида кетаётганини пайқаган.
Ўтган ҳафтада Барак Обаманинг телефондаги сўзлашуви аудиёзуви интернетда тарқалган ва унда собиқ президент АҚШ ҳукуматининг коронавирус пандемиясига муносабатига фалокат дея таъриф берганди. Ушбу ёзув тарқалганидан кейин Сенатдаги республикачилар етакчиси Митч Макконнелл Обама «жим бўлиши» ва ўзидан кейинги президентни танқид қилмаслиги ҳақида фикр билдирган.
Барак ОбамаАҚШ ҳукуматиCOVID-19 пандемиясиВидеомурожаатЁшларнинг позициясиОммавий ахборот воситалари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар