18:15 / 21.05.2020
1 986

Forbes Россиянинг энг бой меросхўрлари рўйхатини эълон қилди

Forbes Россиянинг энг бой меросхўрлари рўйхатини эълон қилди
Энг бой меросхўрлар рўйхатига 20та оиланинг 281 нафар фарзанди киритилди.

Россиялик миллиардернинг фарзанди мерос сифатида ўртача 1,56 млрд доллар олиши мумкин, деб ёзмоқда Forbes. Агарда Россиянинг энг бой 103 бизнесмени бойлигини (439 млрд доллар) уларнинг барча фарзандларига (281 нафар) тенг бўлиб берилса ана шу сумма чиқади.

Қайд этилишича, ўтган йилга солиштирганда Россияда миллиардерлар сони ўзгаришсиз қолди, аммо миллиардерларнинг фарзандлари сони камайди —бойлиги 1 млрд доллардан ортиқ бўлган тадбиркорлар рўйхатидан 23 нафар фарзанди билан банкир Роман Авдеев чиқиб кетди.

Энг бой меросхўрлар рейтингига 20та оиланинг фарзандлари киритилди.
Рейтингни ўтган йилги каби Юсуф Алекперов бошқармоқда, унга 18 млрд доллар мерос тегади.

Ундан ташқари, рейтингдан қуйидагилар жой олди:

- «Новатэк» ва «Сибур» компанияларининг асосий эгаси Леонид Михельсоннинг ўғли ва қизи —10,1 млрд доллардан;
- Урал тоғ-металлургия комбинатининг асосий акциядори Искандар Маҳмудовнинг ўғли — 9 млрд доллар;
- «Еврохим» ва СУЭК компаниялари эгаси Андрей Мельниченконинг қизи ва ўғли —7 млрд доллардан;
- Новолипецк металлургия комбинати эгаси Владимир Лисиннинг икки ўғли ва қизи —6,7 млрд доллардан;
- Урал тоғ-металлургия комбинати бош директори Андрей Козициннинг қизи — 6,3 млрд доллар;
- «Новатэк» ва «Сибур» компанияларининг эгаси Геннадий Тимченконинг икки қизи ва ўғли — 5,8 млрд доллардан;
- «Ренова» эгаси Виктор Вексельбергнинг қизи ва ўғли — 5,5 млрд доллардан;
- Доғистонлик сенатор Сулаймон Каримовнинг икки қизи ва ўғли — 5,3 млрд доллардан;
- «Интеррос» эгаси Владимир Потаниннинг уч ўғли ва икки қизи — 4,7 млрд доллардан;
- ММК эгаси Виктор Рашниковнинг икки қизи — 4,2 млрд доллардан;
- ЛУКОЙЛ ҳаммуассиси Леонид Федуннинг қизи ва ўғли —3,8 млрд доллардан;
- «Магнит» тармоғи асосчиси Сергей Галицкийнинг қизи — 3,5 млрд доллар;
- «Уралкалий»нинг собиқ эгаси Дмитрий Риболовлевнинг икки қизи — 3,3 млрд доллардан;
- «Северсталь» эгаси Алексей Мордашовнинг тўрт ўғли ва икки қизи —3 млрд доллардан;

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Forbes Россиянинг энг бой меросхўрлари рўйхатини эълон қилди