00:19 / 30.05.2020
3 140

Туркияда карантиндан кейин масжидлар қайта очилди

Туркияда карантиндан кейин масжидлар қайта очилди
29 май куни Туркияда коронавирус пандемияси сабабли ёпилган масжидлар 74 кундан кейин қайта очилди. Масжидларга келувчилардан бир қатор карантин қоидаларига амал қилиш илтимос қилинган.

“Масжидларимиз эшиклари 2,5 ойлик тўхташдан кейин биз бирга адо этаётган жума намози учун қайта очилди”, деб айтган диний ишлар бошқармаси раҳбари Али Эрбаш.

У 5 мингга яқин киши йиғилган Истанбулдаги Фотиҳа масжидида қисқача маъруза ўқиган. Аёллар учун ички ҳовлида алоҳида жой ҳозирланган. Намоз вақтида ижтимоий масофага риоя қилиш зарурлиги эслатиб турилган.


Бошқармада маълум қилинишича, масжидлар ишида бир қатор чекловлар сақланиб қолади. Жумладан, айни вақтда катта ҳовлига ва очиқ майдонларга эга масжидларгина очилган.

Биринчи босқичда аср ва жума намозларини адо этишга рухсат берилган. Масжидга келувчилар ўзлари билан жойнамоз олиб келишлари ёки масжиднинг ўзида бир маротабалик жойнамозлар олишлари ҳамда ҳимоя ниқобларида бўлишлари шарт.

Таъкидланишича, баъзи масжидларда хавфсизлик чораларига риоя қилиниши ортидан дрон ёрдамида кузатилган.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған карантин чекловлари енгиллаштирилишини эълон қилган. Жумладан, 1 июндан мамлакатда шаҳарларо сафарларга чеклов бекор қилинади, кафе ва музейлар очилади. Шунингдек, хавфсизлик чораларига амал қилган ҳолда пляжлар, қўриқҳоналар ва боғларга ташриф буюришга рухсат берилади.








Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда карантиндан кейин масжидлар қайта очилди