09:33 / 26.06.2020
1 536

Telegram АҚШ расмий идораси билан тузилган келишувга биноан сармоячиларга 1,2 млрд доллар қайтариб беради

Telegram АҚШ расмий идораси билан тузилган келишувга биноан сармоячиларга 1,2 млрд доллар қайтариб беради
Павел Дуровнинг Telegram компанияси TON блокчейн-платформаси ва Gram криптовалютаси яратиш борасидаги баҳс бўйича АҚШнинг қимматбаҳо қоғозлар бўйича комиссияси (SEC) билан тинчлик келишуви тузди.

Келишув шартларига кўра, Telegram блокчейн-платформа ва криптовалюта яратиш лойиҳасига жалб қилган 1,244 млрд долларни сармоячиларга қайтариши ва 18,5 ллн доллар жарима тўлаши керак бўлади. Бундан ташқари, компания 3 йил давомида муайян рақамли активларни чиқаришда иштирок этишидан 45 кун олдин SEC’ни хабардор қилиши керак. Дуров компанияси АҚШнинг қимматбаҳо қоғозлар ҳақидаги қонунининг 5-бўлимини бузмаслик мажбуриятини зиммасига олган. Ушбу бўлим қимматбаҳо қоғозларни SEC’да қайд қилмасдан чиқаришни тақиқлайди.

Дуров ушбу маълумотни тасдиқлаган. Таъкидланишича, компания суд тафтишини давом эттиришдан маъно кўрмаяпти ва баҳсни ўз айбини тан олиш ёки рад этишсиз ҳал қилиш имкониятидан мамнун.

Telegram ўз блокчейн-платформаси ва криптовалютасини 2019 йил кузида чиқармоқчи бўлган. Бироқ платформа ишга туширилиши SEC талаби билан суд қарорига кўра қолдирилган. SEC Telegram криптовалютасини қимматбаҳо қоғоз деб топган ва компания уни чиқаришда қонунни бузганини, чунки ўзининг молиявий ҳолати, бизнеси, менежменти ва хатарлар ҳақида маълумотларни ошкор қилмаганини айтган.

Ушбу масала бўйича тафтиш ярим йилдан кўпроқ давом этган, натижада Дуров ўз криптолойиҳаси ёпилишини эълон қилган. Компания сармоячиларга тикилган маблағнинг 72 фоизини ёки 2021 йил 30 апрелигача кутиб, уни 110 фоиз миқдорда олишни таклиф қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Telegram АҚШ расмий идораси билан тузилган келишувга биноан сармоячиларга 1,2 млрд доллар қайтариб беради