07:00 / 03.07.2020
2 300

Кореялик Даниел: “Нега Исломни қабул қилдим?”

Кореялик Даниел: “Нега Исломни қабул қилдим?”
Жанубий Кореялик Дaниел Чои қандай қилиб ҳидоят топгани ҳақида қуйидагича ҳикоя қилади.
"Ўтган йили ҳарбий хизматда эдим. У ерда бир франциялик дўстим бўлар эди. Бошида мен унинг мусулмон эканлигини билмаганман, балки қўрққанидан сездирмагандир. Чунки одатда армияда бундай мавзулар гапирилмасди... У шу вақтгача мен кўрган инсонлардан буткул фарқ қиладиган ажойиб инсон эди.

Унинг мусулмон эканлигидан хабар топгач, унинг бошқалардан ажралиб туриши сабабини англадим. Шунда менда Исломга бўлган қизиқишгина эмас, унга нисбатан муҳаббат ортди. Ҳаттоки ўзимга ўзим, қандай қилиб битта дин инсонларни шундай тарбиялаши мумкин, дея савол берганман. Уларнинг ҳаётга нисбатан қарашлари, мақсадлари мусулмон бўлмаганларникига қараганда буткул фарқ қилади, булар мен ўзимда кечирган очиқ ҳислардир.

Биласизми, ўша вақтда ҳам менда Исломни қабул қилиш қарори ҳали бўлмаган эди. Бунга илк қадам Қуръони каримни қўлимга олганимда бошланган, булар тушунтирилиши жуда қийин бўлган ҳолатларимдир. Чунки мен Ислом ҳақида кўпроқ билишни, ўрганишни жуда хоҳлагандим. Бу йўл ўзгача, унда ҳеч бирида такрорланмас нарса бор, чунки унда шубҳаларга ўрин йўқ. Исломдаги буйруқ ва тақиқларда ёмон кўриладиган, тушунарсиз ҳолатлар йўқ, аксинча, муҳаббатингиз ортадиган амаллар кўп...

Беш маҳал намознинг адо этилиши, бу – таърифлаб бўлмас шуур, мен энг севган, Исломга қалбан меҳр қўйиб, қабул қилишимга сабабчи бўлган амалдир. Балки ким учундир бир кунда беш вақт намоз ўқиш қийин туюлиши мумкин, аммо бу шундай буюк лаззатки, биз унда Яратганга юзланиб, У билан суҳбатлашиш шарафига етишамиз, ҳаттоки ундан-да кўп вақт бунинг иложи бор, мен учун бу катта нарса. Бу менга ҳар доим, ҳар ерда ва ҳар ишимда тўғри йўлни топишим лозимлигини эслатиб турадиган, Ҳақ йўлида, Ҳаққа етишишлик учун қилинадиган энг буюк амаллардан биридир.

Биласизми, бу менга ҳам қўрқув, ҳам қувонч беради, аммо ундаги қўрқув ўзгача. У мени ҳушёрликка чорлайди, вақтим озлигини эслатади, жоним соғ бўлса-да, кейинги намозга улгуролмай, менга нимадир бўлиб, вафот этиб қолсам-чи, унда мен Яратганнинг ҳузурида қандай тураман, деган ўйлар қуюлиб келади ва мени намоздан узмайди. Инсонлар кўп хатоликлар ва гуноҳлар қиладилар, яъни мен бунда ўзимни айтяпман, аммо шундай бўлса-да, у бизга имкон берди, қандай яшаш кераклигини белгилаб берди. Намоз ўқишни тарк қилиб фақат гуноҳларим билан унинг ёнида тирилишдан уялдим,

Яратганимнинг ёнида шундай гуноҳкор банда сифатида тирилишдан қўрқаман, мана бу менинг қўрқувим, агар бу қўрқув мени намозга чорласа, демак бу мен учун бахт, мен мусулмон бўлиб туғилмаган бўлсам ҳам, уни эндигина қабул қилган бўлсам ҳам ушбу амаллар ила, намозларда юзланиб унинг шафоатига умидвор бўлиб яшайман, шафоатига умидвор эканман Ҳақнинг йўлида юриш ва амал қилиш керак, буларсиз унинг ёнида тирилишдан ёмони бўлмаса керак.

Яна бир ажойиб нарса, Ислом мени ота-онага бўлган ҳурматда қайта тарбиялади, мен уларни қандай ҳурмат қилиш кераклигини қайтадан ўргандим. Инсонларга мулойим бўлишни ўргандим. Унинг режалари мукаммал, ишонч ва унга бўлган иймонни мустаҳкам қилиш керак, яна айтаман чунки унинг режалари мукаммал. Мен бахтлиман, гарчи мусулмон бўлиб туғилмаган бўлсам-да, Исломни энди қабул қилган бўлсам-да, унинг режалари ва истаклари мукаммаллигига ишонаман, чунки бунинг барчаси Яратганнинг менга кўрсатган марҳаматидан деб биламан”.

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)