15:25 / 05.07.2020
4 559

Қироллик коронавирус тарқалишига қарши кўз кўриб, қулоқ эшитмаган усуллардан фойдаланмоқда

Қироллик коронавирус тарқалишига қарши кўз кўриб, қулоқ эшитмаган усуллардан фойдаланмоқда
Фото: «Maqna.id»
4 июлдан бошлаб Иорданияда уй карантинига амал қилишни таъминлаш учун қиролликка келган хорижликларга электрон билагузук тақиб қўя бошлади, дея хабар берди «Arab News».

Иорданияга келган барча бошқа давлат фуқаролари мамлакат пойтахти Аммон шаҳридан ғарбда, Ўлик денгиз соҳилларида ҳукумат томонидан белгиланган меҳмонхоналарда 14 кун бўлиши шарт. Бу муддат ўтгач улар уйда ёки бошқа меҳмонхонада яна икки ҳафта ўзларини изоляция қилишлари зарур.

Иордания COVID-19 тарқалишини чеклаш мақсадида қатъий чеклов чоралари, жумладан, комендантлик соатларини жорий этди: учувчисиз учар аппаратлар — дронлардан фойдаланмоқда. Июнь ойининг бошларида чеклов чоралари бироз енгиллаштирилганди.

Ҳозирда қиролликда 1147 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, улардан 10 нафари вафот этди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги деярли ҳар куни иорданликлар ва чет элликлар орасида касалликни юқтириш ҳолатлари қайд этилаётганини хабар бериб бормоқда.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қироллик коронавирус тарқалишига қарши кўз кўриб, қулоқ эшитмаган усуллардан фойдаланмоқда