03:00 / 16.07.2020
7 306

12 яшар келинчак: бир ойда икки марта турмушга чиқди...

12 яшар келинчак: бир ойда икки марта турмушга чиқди...
Барчамизни хавотирга солаётган пандемия нафақат инсонларнинг ҳаётига балки, ёш-ёш қизларнинг гул умрини ҳам хазон қиляпти. Негаки, қашшоқлик даражаси юқори бўлган Африка давлатларида кўп қалин пули эвазига вояга етмаган қизалоқларни мажбурлаб турмушга бериш ҳолатлари ҳам кўп кузатилмоқда.

Бу ҳақида ББС нашрининг берган хабарига кўра, Африканинг Кения давлатида 12 яшар қизчани ўз отасининг тазйиқи билан 51 яшар одамга узатилган. Қайнота эса куёвдан бунинг эвазига 4 та сигирни қалин пули сифатида олган. Қизни қаршилик кўрсатгани учун жиянлари калтаклашган. Қизалоқ шундан сўнг уйдан қочиб кетган ва отасининг қаҳридан қўрқиб ўз уйига бормаган. Иложсиз қолгани учун 35 яшар одамга турмушга чиққан. Шундан сўнг ота қизчани топиб қайтариб олиб келади ҳамда яна 51 яшар куёвнинг қўлида қолдиради.

Булардан хабар топган Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти аъзоси Жошуа Капутаҳ ҳукумат аъзоларини хабардор қилади ҳамда қизчани қутқариш учун у ерга етиб боради. Улар етиб боришганда қизнинг отаси ҳам, иккала куёв ҳам қочиб кетишган эди. Ҳозирда ҳукумат айбдорларга қидирув эълон қилган. Кения ҳукумати қонунларига кўра, 18 ёшга етмаган ўсмирлар никоҳи жиноят ҳисобланади. Агарда айбдорлар қўлга тушса, 5 йиллик қамоқ жазоси ёки 10000$ миқдорида жаримага тортилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 12 яшар келинчак: бир ойда икки марта турмушга чиқди...