Қуёшнинг рекорд даражадаги яқин масофадан кўриниши суратга олинди (фото, видео)

1 дақиқа ўқиш3.3K
Қуёшнинг рекорд даражадаги яқин масофадан кўриниши суратга олинди (фото, видео)
Фото: European Space Agency
Европа космик агентлиги ва NASA қуёшнинг рекорд даражадаги яқин масофадан олинган суратларини эълон қилди.
Solar Orbiter космик зонди улкан юлдузга имкон даражасида яқин боришга интилди ва ундан 77 миллион километр масофадан туриб ушбу суратларни олди.

Фотографияларда чақнашларни, алангалар ва нанофларни кўриш мумкин. Астрономларнинг қайд этишича, улар Ердаги телескопларда кўринадиган жисмларга ўхшайди ва ҳатто бир неча миллион баравар кичик.

Мазкур алангаларнинг юлдуз қобиғида ялтираб кўринаётганининг сабаби ҳозирча маълум эмас. Уларнинг Қуёш тожининг қизишида иштирок этиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда, тож юлдузнинг чуқур қатламларидаги иссиқликдан 200-500 баравар қайноқ.
Қуёшнинг рекорд даражадаги яқин масофадан кўриниши суратга олинди (фото, видео)
Фото: Meduza
Ушбу гипотезани тасдиқлаш учун алангалар ҳароратини ўлчаб кўриш керак. Solar Orbiter мазкур ишни бажара оладиган Spectral Imaging Coronal Environment (SPICE) қурилмаси билан жиҳозланган ва маълумотлар умумлаштирилиб Ердаги олимларга юборилади.

Бошқа бир қурилма, яъни қуёш-гелиосфера томографи SoloHI ёрдамида сайёралараро зарраларда кўринаётган Қуёшнинг зодиакал ёруғлиги ўлчанади. У шу қадар кучсизки, кўпинча Қуёш уни тўсиб қўяди. Ушбу ҳолатни қайд этиш учун SoloHI Қуёш нурини дастлабкисидан бир триллион даражада камайтиришига тўғри келди. Тасвирлар тоза зодиакал ёруғликни кўрсатди, шу сабабли олимлар яқин орада Қуёш шамоли тузилмасини кўришлари мумкинлигига умид қилмоқда.

Solar Orbiter лойиҳа аппарати Канаверал станциясида февраль ойида ишга туширилган. Унинг ёрдамида Ерга энг яқин юлдуз ҳақидаги маълумотларни йиғиш давом этмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?