date
views 4 185

Афғонистонлик Қамар Гул ота-онасини ўлдирган толибларни отиб ташлади

Афғонистонлик Қамар Гул ота-онасини ўлдирган толибларни отиб ташлади
Афғонистонлик Қамар Гул исмли қиз ота-онасини ўлдиргани учун “Толибон” ҳаракатининг бир неча аъзосини Калашников автоматидан отиб ташлади, дея хабар беради The Guardian.

Воқеа ўтган ҳафта Ғур вилоятининг Гариваҳ қишлоғида рўй берган. 17 июль куни Қамар Гул яшайдиган уйга бостириб кирган толиблар уй эгаси ва унинг рафиқасини отиб ўлдирган. Ўша пайтда уйда бўлган Қамар Гул Калашников автоматини олиб, босқинчиларга қарата ўқ узган: икки толиб ўлган, бир неча нафари яраланган. Шундан сўнг бошқа толиблар ёрдамга келган, бироқ қишлоқдагилар ва ҳукумат кучлари уларни чекинишга мажбур қилган.

Хабарда айтилишича, Қамар Гул ё 14, ёки 16 ёшда. Ҳодисадан сўнг уни 12 ёшли укаси Ҳабибуллоҳ билан бирга хавфсиз жойга олиб боришган.
Дастлабки кунларда улар шокда эди, гапира олишмаётганди, ҳозир ўзларига келиб қолишди”, – дейди Ғур вилояти ҳокими Муҳаммад Ориф Абар.

Ушбу воқеадан кейин ижтимоий тармоқларда Қамар Гулнинг автомат тутган расми тарқалиб кетди.

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонлик Қамар Гул ота-онасини ўлдирган толибларни отиб ташлади