23:19 / 09.09.2020
1 363

2022 йилгача кутамиз... ЖССТ эксперти коронавирусга қарши вакцинациялаш натижаси ҳақида

2022 йилгача кутамиз... ЖССТ эксперти коронавирусга қарши вакцинациялаш натижаси ҳақида
Фото: «Pixabay»
Коронавирусга қарши вакцинация қанчалик тез натижа беради? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош илмий ходими Сумя Сваминатан Женевада ўтган брифингда айтишича, аҳолида жамоавий иммунитет ҳосил бўлиши учун камида 2022 йилгача кутишга тўғри келади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«Вакцина чиққанидан сўнг барча ёки ҳеч бўлмаганда аҳолининг 60-70 фоизида вируснинг тарқалишига қаршилик кўрсатувчи иммунитет (жамоавий иммунитет) ҳосил бўлиши учун вақт керак бўлади. Гап вируснинг бутунлай йўқ бўлиши эмас, балки унинг ҳозир жамиятга, ҳаётга кўрсатаётган таъсирини пасайтириш ҳақида бормоқда. Бу ўзгаришни кўришимиз учун 2022 йилни кутишимизга тўғри келади», — деди Сваминатан.

Ҳозирда изланилаётган вакциналар синовлардан ўтиши, лицензияланиши ва ишлаб чиқарилиши учун муайян вақт талаб этилади. Сваминатаннинг фикрича, жараён «оптимал сценарий» бўйича ривожланган тақдирда ҳам чекланган миқдордаги вакциналар дозалари мамлакатларга 2021 йил ўрталарида етиб боради.

Эксперт коронавирус ва антиначалар бўйича тестлашда эришилган катта қадамга ҳам эътиборни қаратди. Тест олиш нархлари пасаймоқда, умид қиламизки, тез орада одамлар ўзларини ўзлари тестлаш имконига эга бўлишади, деди у.

Тест олиш имкониятининг кенгайиши пандемияга қарши курашиш стратегиясини ўзгартиради. Касаллик қанчалик тез аниқланса, шунчалик тез даволаниш бошланади, оғир ҳолатларнинг олди олинади, таъкидлади Сваминатан.

«Ҳозир пандемия бошланишидагига нисбатан ўлим ҳолатларининг пасайишида айнан тестнинг ўрни катта», — деди ЖССТ эксперти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)