07:00 / 24.09.2020
812

Путин Россиянинг коронавирусга қарши иккинчи вакцинаси тез орада рўйхатдан ўтказилишини маълум қилди

Путин Россиянинг коронавирусга қарши иккинчи вакцинаси тез орада рўйхатдан ўтказилишини маълум қилди
Фото: АГН «Москва»
Россияда коронавирусга қарши ишлаб чиқилган иккинчи вакцина тез орада рўйхатдан ўтказилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин сенаторлар олдидаги нутқида маълум қилди.

Путин нутқи давомида россиялик олимлар дунёда биринчи бўлиб “коронавирусдан ҳимоялай олувчи” вакцинани яратишганини эслатиб ўтган. “Дарвоқе, тез орада коронавирусга қарши иккинчи вакцина рўйхатдан ўтказилади”, деб қўшимча қилган Россия президенти.

Путиннинг таъкидлашича, охирги ойларда Россияда соғлиқни сақлаш тизими имкониятлари коронавирусга ва мавсумий шамоллаш касалликлари кўпайишига қарши курашиш учун сезиларли ошган.

Бир кун аввал Россия президенти БМТ ходимларига Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси билан бепул ва ихтиёрий равишда эмланишни таклиф қилганди.

Путин Россияда ишлаб чиқилган биринчи вакцина “Спутник V”нинг рўйхатдан ўтказилишини 11 августда эълон қилганди.
Иккинчи вакцина “ЭпиВакКорона” деб номланиб, у Роспотребнадзорнинг “Вектор” давлат вирусология ва биотехнология илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган. Вакцина ҳозирда клиник синовлардан ўтказилмоқда ва уни 15 октябрда рўйхатдан ўтказиш режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)