date
views 2 439

Россияда ҳавода коронавирусни аниқловчи асбоб ишлаб чиқилди

Россияда ҳавода коронавирусни аниқловчи асбоб ишлаб чиқилди
Фото: РИА Новости
Россиянинг Гамалея номидаги илмий-тадқиқот марказида ҳавода 86 та хавфли объектни, жумладан коронавирусни аниқловчи асбоб ишлаб чиқилди.

Марказ ходими Артем Ткачукнинг таъкидлашича, асбоб ҳаводаги бактериялар, токсинлар ва вирусларни аниқлаш имконини беради. “Бу асбоб одам иштирокисиз, узуккун бетўхтов ишлаши ва ҳавода хавфли биологик агентлар пайдо бўлишини баҳолаши мумкин”, деб маълум қилган Ткачук.

Унинг таъкидлашича, ҳавода коронавирусни аниқловчи ушбу асбобларни метро ва аэропортларда ўрнатиш мумкин.
Октябрдан бошлаб ушбу қурилманинг аэропортлар, метрополитен ва баъзи биноларда ўрнатилиши бошланади. Таъкидланишича, ушбу асбобга бошқа давлатлар ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ҳавода коронавирусни аниқловчи асбоб ишлаб чиқилди