13:31 / 05.10.2020
2 507

Саудия Арабистонида маҳаллий аҳолига Умра зиёрати учун рухсат берилди

Саудия Арабистонида маҳаллий аҳолига Умра зиёрати учун рухсат берилди
Жорий йилнинг 4 октябридан бошлаб Маккадаги Ал-Ҳаром масжиди қарийб олти ойдан ортиқ вақтдан сўнг биринчи зиёратчиларга ўз эшигини очди.

Саудия Арабистонида бир неча ойдан бери коронавирус туфайли амалда бўлган чекловларни енгиллаштирилиб, маҳаллий аҳолига Умра зиёрати учун рухсат берилди, деб ёзади Arabnews.


Ҳозирда масжидга бир кунда фақатгина маҳаллий аҳоли ва мамлакат фуқароларидан иборат 6000га яқин зиёратчи киришига рухсат берилган. Хориждан ташриф буюрувчи фуқароларга эса 1 ноябрдан бошлаб Умра зиёрати учун чегаралар очилиши кутилмоқда.

Масжид раҳбарияти дастлабки зиёратчиларни қабул қилиш учун узоқ ва пухта тайёргарлик кўриб, коронавирус тарқалиши олдини олиш бўйича қатъий чора-тадбирлар кўрган. Масжидда ҳар бир гуруҳ зиёрати оралиғида кунига 10 марта тозалаш ишлари амалга оширилади. Одам гавжум бўлиши мумкин ерлар, жумладан, фавворалар, гиламлар, ювиниш хоналари, эскалаторларга тозаловчи ҳамда антисептик воситалар ўрнатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонида маҳаллий аҳолига Умра зиёрати учун рухсат берилди