21:30 / 13.10.2020
3 047

Рим Папаси водородда ҳаракатланадиган Toyota седанидан фойдаланишга ўтди (фото)

Рим Папаси водородда ҳаракатланадиган Toyota седанидан фойдаланишга ўтди (фото)
Фото: Motor
Рим папаси Франциск янги хизмат автомобилига эга бўлди. Рим-католик черкови раҳбари экология муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида водородда ҳаракатланадиган Toyota Mirai седанидан фойдаланишга ўтган. Понтифик учун Mirai махсус модернизация қилинган: машинанинг том қисми олиб ташланган, махсус каркас ва қўриқчилар учун оёқ қўйгичга эга бўлган, деб ёзади Motor.

«Папамобиль»ни оддий Toyota Mirai билан адаштиришнинг иложи йўқ: понтификнинг автомобили салонининг ўзгачалиги билан ажралиб туради, иккинчи қатордаги ўриндиқлар ўрнига ягона кресло ўрнатилган ва трубасимон каркас атрофи шиша билан қопланган.

Фото: Motor
Машина интерьерида ҳеч қандай ҳашамат мавжуд эмас, материаллар мустаҳкам. Машинага чиқиш ва тушишга қулайлик яратишга ёрдам берадиган йиғма зина, шунингдек, тирсакқўйгичларни пайқаш мумкин. Рим папаси тантанали маросимларда турган ҳолда автомобилда ҳаракатлана олади: орқа бамперга қўриқчилар учун оёққўйгич ўрнатилган.

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor
Водородда ҳаракатланадиган Toyota Mirai’ни Рим папасига Toyota Europe вице-президенти Мигель Фонсека ва Toyota Italy бўлинмаси раҳбари Мауро Каруччо тақдим этган. Франциск экологик тоза седанда биринчи бор 2019 йилнинг ноябрида — Японияга ташрифи давомида ҳаракатланган эди.

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рим Папаси водородда ҳаракатланадиган Toyota седанидан фойдаланишга ўтди (фото)