09:35 / 18.10.2020
707

Таиландда уч кундан буён ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда

Таиландда уч кундан буён ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда
Демократик қаршилик ҳаракати 2014 йилдаги ҳарбий давлат тўнтаришидан сўнг раҳбарликни қўлига олган Прают Чан-Оча бошчилигидаги ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Таиландда ҳукуматнинг йиғилишлар ўтказишга қўйган тақиқига қарамасдан минглаб намойишчилар кўчаларга чиқишди. AFP агентлигининг хабар беришича, ҳукумат томонидан қаршилик бўлишининг олдини олиш мақсадида акция ўтказиладиган жой у бошланишига бир соат қолганида маълум қилинди.

Dpa агентлигининг маълумотига кўра, Бангкок кўчаларига 23 мингдан ортиқ киши чиққан. Полиция 16 октябрь куни намойишчиларга қарши сув пуркайдиган техника ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдалангани учун аксарият намойишчилар каска ва противогазларда чиқишди.

Демократик қаршилик ҳаракати 2014 йилдаги ҳарбий давлат тўнтаришидан сўнг раҳбарликни қўлига олган Прают Чан-Оча бошчилигидаги ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилмоқда. Намойишчилар шунингдек, демократик ҳаракат фаолларининг ҳибсга олинганига норозилик билдирмоқда.

Таиланд бир неча ўн йиллардан бери сиёсий барқарорлик нима эканини билмай келмоқда. Бир тарафда консерватив ҳукумат ва қирол оиласи, иккинчи тарафда эса демократия тарафдорлари бир-бирлари билан кураш олиб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)