date
views 1 902

Обама Байденни илк марта оммавий тарзда қўллаб-қувватлади

Обама Байденни илк марта оммавий тарзда қўллаб-қувватлади
Фото: twitter.com/sahilkapur
Демократ номзоднинг тарафдорлари билан учрашув овоз бериш натижалари энг муҳим бўлган штатлардан бири Пенсильванияда бўлиб ўтган.
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама шахсан президентлик пойгаси пайтида илк бор демократлар номзоди Жо Байденни қўллаб-қувватлаш учун митингда сўзга чиққан. Унинг нутқини Fox News телеканали эфирга узатган.

Таъкидланишича, Байден тарафдорлари билан учрашув Пенсильвания штатининг Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтган, у ердаги бериладиган овозлар бўлажак сайловлардаги натижаларга энг кўп таъсир кўрсатади.

Мен Пенсилвания штатига келишни яхши кўраман. Сиз мени икки марта қўллаб-қувватладингиз ва бугун мен Жо Байден ва Камала Харрисга Оқ уйни “қўлга киритиши” учун ёрдам беришингизни сўраб қайтиб келдим”, – деган Обама.

2008 ва 2012 йилги президент сайловларида пенсильванияликлар Обамани қўллаб-қувватлаган. Аммо 2016 йилда улар Хиллари Клинтонга эмас, унинг рақиби ва амалдаги давлат раҳбари, республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампга кўпроқ овоз беришган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Обама Байденни илк марта оммавий тарзда қўллаб-қувватлади