Трамп Пенсилванияда овоз бериш натижалари ўзгартирилганини айтди

Трамп Пенсилванияда овоз бериш натижалари ўзгартирилганини айтди
Фото: AFP
АҚШ президенти Дональд Трамп Пенсилвания штатида президент сайловидаги овоз бериш натижалари ноқонуний равишда ўзгартирилган деб ҳисобламоқда. У бу ҳақда ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди.

«Сайлов куни, сешанба кеч соат саккиздан кейин ўн минглаб овозлар ноқонуний тарзда олинди, бу Пенсилвания ва бошқа айрим штатларда натижаларни бутунлай ва осонгина ўзгартирди», — деб ёзди Трамп.

Шунингдек, Трампнинг қайд этишича, кузатувчиларнинг қатор штатларда сайлов участкаларига қўйилмаганлиги сабабли унинг овоз олиш борасидаги етакчилиги йўққа чиққан.

3 ноябрь куни АҚШда навбатдаги президентлик сайлови ўтказилди. Унда амалдаги президент республикачи Дональд Трамп ва собиқ вице-президент Жо Байден ўзаро рақобат олиб борди. Сайловда Байден ғалаба қозониши тобора ҳақиқатга яқин бўлиб бормоқда, чунки у яхшигина устунликка эга.

Дональд Трамп сайлов нохолис ўтказилганлигини иддао қилиб келмоқда. Трамп жамоаси айрим штатларда овозларни қайта ҳисоблашни талаб қилмоқчи, айрим штатларда эса судга мурожаат қилиниши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар