23:45 / 10.11.2020
1 966

Британияда Корона исмли аёл пандемия вақтида ҳазиллар ва таҳқирларга учраётганидан шикоят қилди

Британияда Корона исмли аёл пандемия вақтида ҳазиллар ва таҳқирларга учраётганидан шикоят қилди
Фото: BBC
Британиялик Корона Ньютон ақлини таниганидан буён ноодатий исми сабаб ҳазилларга чидаб келмоқда. 49 ёшли аёлнинг айтишича, пивога боғлиқ лақаб уни ёшлигидан таъқиб қилиб келган, пандемия эса вазиятни янада мураккаблаштирган, деб ёзади TJournal.

«Одамлар мени Гиннесс ва Будвайзер деб чақирган. Бунга кулиб қўйишим мумкин, бироқ баъзида агрессив бўлганида бу жуда хафа қилади», — дейди у.

Коронанинг сўзларига кўра, исмини айтганидан сўнг уни ҳеч ким жиддий қабул қилмайди. Аёл ғалати қарашларсиз бирор столни брон қила олмаслиги ёки ҳисоб очолмаслигидан шикоят қилган. Яқинда ўтказилган ота-оналар мажлисида қизининг ўқитувчиси у ўзини номақбул тутмоқда деб ўйлаган. У шунчаки вирус номини эмас, онасининг исмини айтган.

Шунингдек, аёлни айримларнинг «ҳақиқатда жирканч» қўнғироқлари таъқиб қилади: «Бу вирусми?». Яқинда эса бир эркак Коронага қўнғироқ қилиб, унга бақирган.

Корона Ньютон исми унинг туғилишига ёрдам берган акушер шарафига қўйилган (аввалига ота-она Сара ва Кетрин исмларидан бирини танламоқчи бўлган). Аёлнинг сўзларига кўра, пандемия янгиликларни эгаллай бошлагач, унинг ўз исмига ҳазиломуз ёндашиши осонлашган.

Бироқ Корона тушкунликка тушмаяпти. COVID-19 тўй режалари ва 50 ёшли юбилейи муносабати билан байрам кечасини ўтказишга халақит берса-да, 2020 йил, шубҳасиз, эсда қоларли бўлади.

Миллий статистика бошқармасининг маълумотларига кўра, 2019 йилда бир ёки иккита қизга Корона исми қўйилган. Ушбу исм 1904 йилдан 2019 йилга қадар энг машҳур юзта исм рўйхатига кирмайди. У лотинча «корона» сўзидан олинган бўлиб, ой ёки юлдуз атрофида порлашни англатади. Испанияда бу каби фамилия кенг тарқалган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг март ойида Ҳиндистонда янги туғилган чақалоққа коронавирус шарафига Корона деб исм қўйилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияда Корона исмли аёл пандемия вақтида ҳазиллар ва таҳқирларга учраётганидан шикоят қилди