
Фото: Eibner Europa / imago images / ТАСС
Австрия канцлери Себастьян Курц мамлакатда кескин чеклов чоралари жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
17 ноябрдан бошлаб Австрияда қисман комендантлик соати кирилади. Аҳоли уйидан фақат ишга, дўконга, спорт билан шуғулланиш ёки муҳтожларга ёрдам бериш учун чиқиши мумкин. Ушбу режим 6 декабргача амал қилади. Фақат биринчи зарурат моллари билан савдо қиладиган дўконларгина ишлайди.
Кўнгилочар масканлар ва ресторанлар икки ҳафтадан буён ёпиқ, энди улар қаторига кутубхоналар, сартарошхона ва спорт заллари ҳам қўшилади. Мактаблар онлайн-режимга ўтади.
Курцнинг сўзларига кўра, Австрияда охирги ҳафтада 100 минг кишига 550та янги ҳолат тўғри келган – бу ҳукумат ҳисоблаган меъёрдан 11 баравар кўп. Австрия соғлиқни сақлаш вазирлиги фақат қатъий локдаун шифохоналар тизимини инқироздан сақлаб қолиши мумкинлигини қайд этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар