2 448
Германияда коронавирусга чалинган беморларни ўлдиришда гумон қилинган шифокор қўлга олинди
Фото: Spiegel
Германиянинг Эссен шаҳрида жойлашган университет клиникасининг шифокори коронавирусга чалинган икки нафар беморни ўлдиришда гумонланмоқда. Бу ҳақда шаҳар полицияси матбуот хизматига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Тиббиёт ходими 18 ноябрь куни қўлга олинган. Полиция шифокор қасддан ва ноқонуний равишда ўгир аҳволдаги беморлар дори воситаларини юборгани, бу эса уларнинг ўлимига олиб келганини гумон қилмоқда. Унинг мазкур хатти-ҳаракатлари оқибатида 47 ва 50 ёшли эркак вафот этган.
Таъкидланишича, беморлар гумонланувчининг қўлида даволанган ва дори воситалари юборилганида улар жуда оғир аҳволда бўлган.
Эндиликда шаҳар полицияси қотилликни тергов қилиш бўйича комиссия тузган, тиббиёт ходими эса ҳибсга олинган. У ҳозирча ўлим ҳолатларининг бири бўйича кўрсатма бериб, ўз ҳаракатлари билан «бемор ва унинг қариндошларини азобдан қутқармоқчи» бўлганини айтган.
Маълумотларга кўра, 44 ёшли шифокор 2020 йилнинг февралидан буён тиббиёт муассасасида ишлаб келган. Университет клиникасининг маълум қилишича, беморлар «ўлимнинг сўнгги босқичида» бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди