Фото: РИА Новости
Озарбойжон қўшинлари Тоғли Қорабоғдаги ярашув келишувига кўра аввал Арманистон томонидан эгалланган Келбажар туманига кирди. Бу ҳақда Озарбойжон мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, айни вақтда ҳарбийлар тоғли йўлларни тайёрлаш ва ҳудудни миналардан тозалаш ишларини олиб бормоқда.
“Уч томонлама баёнотга кўра, Озарбойжон армияси 25 ноябрда Келбажар туманига кирди. Бўлинмаларимизнинг ушбу йўналишда ҳаракатланишини таъминлаш учун муҳандислик ишлари якунланди, ҳудудни миналардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда ва қўшинлар ҳаракатланиши йўналиши бўйича ўтиш қийин бўлган тоғ йўллари ҳозирланмоқда”, деб маълум қилинган хабарда.
Боку келишувга кўра туманга 15 ноябрда кириши керак эди. Бироқ Озарбойжон раҳбарияти тинч аҳоли белгиланган муддатгача ушбу ҳудудни тарк этишга улгура олмагани сабабли қўшинлар киритилишини 25 ноябргача қолдиришга рози бўлган. 1 декабргача Озарбойжон назоратига Ағдам ва Лочин туманлари ҳам ўтади.
Тоғли Қорабоғда Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги келишув 9 ноябрда имзоланганди. У Озарбойжонга маълум ҳудудларнинг берилиши, ушбу ҳудудлардан Арманистон қўшинларининг олиб чиқилиши ва Россия тинчликпарвар кучлари киритилишини кўзда тутади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Путин Россиянинг Тоғли Қорабоғдаги вазиятга аралашиши сабабини айтди

Тоғли Қорабоғ келишуви: Озарбайжон армияси Агдам туманига кирди

Алиев Озарбойжон Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатишга тайёрлигини айтди

Ереван ва Боку бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади

«Қорабоғ бу – Озарбойжон!» – Алиев Мадагиз эгалланганини маълум қилди

Озарбойжон ва Арманистон чегарасида яна тўқнашувлар бошланди