12:35 / 06.12.2020
2 541

АҚШ Конгресси марихуанани бутун мамлакат бўйича қонунийлаштиришни ёқлаб чиқди

АҚШ Конгресси марихуанани бутун мамлакат бўйича қонунийлаштиришни ёқлаб чиқди
Фото: The New York Times
АҚШ Конгрессининг вакиллар палатаси марихуанани федерал даражада қонунийлаштириш учун овоз берди, деб ёзади Meduza. Овоз бериш натижалари палата сайтида эълон қилинди.

Vice нашри аниқлик киритишича, сенат қонун лойиҳасини маъқулламаслиги кутилмоқда. Нашр вакиллар палатасидаги овоз бериш якунларини «тарихий рамзий фурсат» деб атамоқда.

Қонун лойиҳаси шу жумладан, марихуана айланмасига боғлиқ ишлар бўйича федерал судлар томонидан чиқарилган ҳукмларнинг бекор қилинишини ҳам назарда тутади. Шунингдек, у каннабис савдоси учун солиқ белгилайди.

2020 йилнинг декабрига келиб, Американинг 36 та штатида марихуанадан тиббий мақсадларда фойдаланишга рухсат берилди. Яна 15 та штатда каннабис қонунийлаштирилган, аммо АҚШ федерал қонунчилигига кўра, у назорат қилинувчи моддалар рўйхатида қолмоқда. Шу сабабли, штат даражасида тегишли қонунлар бўлмаган жойларда марихуанадан фойдаланиш ҳамон ноқонуний бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари бўйича комиссияси тиббиёт марихуанаси ҳамда унинг ҳосиласини дунёдаги энг хавфли гиёҳванд моддалар тоифасидан чиқариб ташлаш бўйича қарор қабул қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни АҚШда мамлакат президенти сайловлари бўлиб ўтди, шунингдек, вакиллар палатаси ва сенатнинг учдан бир қисми сайловлари ҳам ўтказилди. Бундан ташқари, кўпчилик штатларда штат байроғидан тортиб, галлюциноген (галлюцинация чақирувчи) қўзиқоринларгача бўлган кўплаб масалалар бўйича маҳаллий овоз бериш ва референдумлар бўлиб ўтди.

Аризонада марихуанани рекреацион мақсадларда (тиббий бўлмаган мақсадда, роҳат олиш мақсадида) истеъмол қилиш қонунийлаштирилди. Уни 21 ёшдан ошганлар қабул қилиши ва сақлаши мумкин. Бир киши кўпи билан олтита каннабис ўсимлигини етиштириши ва 1 унциягача (28,3 грамм) марихуана сақлаши мумкин.

Бундай жиноятлар учун муқаддам судланганлар суд архивларидан бу ҳақдаги қайдларни ўчириб ташлашни талаб қила олади. Аризона катталарнинг қонуний тарзда марихуана истеъмол қилишига рухсат берилган 13-штат бўлди. Худди шундай ташаббус 3 ноябрь куни Жанубий Дакота, Монтана ва Нью-Жерсида ҳам маъқулланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Конгресси марихуанани бутун мамлакат бўйича қонунийлаштиришни ёқлаб чиқди