14:30 / 19.12.2020
2 040

Майк Помпео: «Россия — АҚШнинг душманлари рўйхатида бор»

Майк Помпео: «Россия — АҚШнинг душманлари рўйхатида бор»
Фото: «LIGA.net»
Россия Федерацияси — Америка Қўшма Штатларининг душманлари рўйхатида мавжуд. АҚШ давлат котиби Майк Помпео Марк Левиннинг радиошоусидаги интервьюсида шундай баёнот берди.

Помпео айтишича, «АҚШнинг душмани ким» деб ундан кўп сўрашади. Америкача ҳаёт тарзи, «бизнинг республика», унинг демократик тамойилларини кунпаякун қилишни истовчилар кўп. Бу рўйхатда Россия ҳам бор» — Помпеодан иқтибос келтирмоқда «РИА Новости».

Яқинда уюштирилган киберҳужумлар ортида Россиянинг қўли борлиги ҳақида ОАВда хабарлар тарқаганини ҳам Помпео эслаб ўтди.

Америкалик сиёсатчи Россия раҳбариятини «озодликни севувчилар учун реал хавф» дея таърифлади. Помпео қўшимча қўшимча қилишича, Россия томонидан хавфни истисно қилмаган ҳолда, шахсан ўзи Хитойни АҚШ учун муҳимроқ, «экзистенциал» хавф уйғотувчи санайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Майк Помпео: «Россия — АҚШнинг душманлари рўйхатида бор»