14:11 / 07.01.2021
3 051

Ким Кардашьян 6 йиллик турмушдан сўнг рэпер Канье Уэст билан ажрашмоқда

Ким Кардашьян 6 йиллик турмушдан сўнг рэпер Канье Уэст билан ажрашмоқда
Фото: Twitter
40 ёшли Ким Кардашьян ҳамда 43 ёшли Канье Уэст ўртасидаги муносабатлар тугади. Собиқ севишганлар ҳозирда ажрашиш жараёнларини бошлаб юборган, деб ёзади «Cosmo.ru».

Реалити-шоулар юлдузи ва рэпер 6 йиллик турмушдан сўнг ажрашишга қарор қилган, жуфтликнинг тўрт нафар фарзанди бор. Катта қизи Норт ҳозирда 7 ёшда, ўғли Сейнт — беш ёш, Чикаго исмли қизи кейинги ҳафта уч ёшга тўлади, кенжаси Саам эса эндигина олти ойлик бўлди.

«Ким ажрашишлар бўйича машҳур адвокат Лаура Уэссерни ёллаган ва ҳозирда улар келишув бўйича музокаралар ўтказмоқда», — дейилади хабарда. Телеюлдуз ҳатто никоҳ узугини ҳам тақмай қўйган, Рождество суратларида эса уни фақат фарзандлари қуршовида кўриш мумкин. Page Six маълумотларига кўра, рэпер байрамни Вайомингдаги уйида ёлғиз нишонлаган.

Инсайдерларнинг таъкидлашича, Кардашьян ва Уэстнинг Калабасасдаги 60 миллион долларли ҳашаматли уйи мол-мулкнинг асосий масаласига айланади. «Ажрашиш муқаррар», — дея қўшимча қилади манбалар.

Маълумот учун, Канье Уэст Кардашьяннинг учинчи турмуш ўртоғи ҳисобланади. Биринчи турмуш ўртоғи, мусиқа продюссери Деймон Томас билан у 2004 йилда ажрашган бўлса, баскетболчи Крис Хамфрис билан қурган иккинчи турмуши эса 72 кун давом этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Кардашьян 6 йиллик турмушдан сўнг рэпер Канье Уэст билан ажрашмоқда