13:17 / 11.01.2021
3 360

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг режадаги илк ташрифи маълум бўлди

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг режадаги илк ташрифи маълум бўлди
Фото: РИА Новости
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг илк расмий ташрифи Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев таклифига биноан, қўшни Қозоғистон Республикасига бўлиши маълум қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар тарқатган.

Таъкидланишича, 11 январ куни давлат раҳбарларининг ўзаро телефон мулоқоти ташкил этилган ва Қосим-Жомарт Тўқаев ҳамкасбини сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклаган.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик ва дўстликни мустаҳкамлаш масалаларида якдилликни билдирган. Шунингдек, Тўқаев янги сайланган Қирғизистон президентини расмий ташриф билан Остонага таклиф этган. Садир Жапаров ушбу таклифни қабул қилиб, розилик билдиргани айтилмоқда.

10 январ куни Садир Жапаров 96,65 фоиз сайлов участкаларидан олинган натижалар ҳисоб-китоб қилингандан кейин, 79,25 фоиз овоз билан Қирғизистонда ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.

Сайловлар натижаларини расман 2 ҳафтадан кейин эълон қилиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг режадаги илк ташрифи маълум бўлди